КОНГРУЭНТЛИК (лот. congraens – ўлчовдош, устма-уст тушувчи) — геометрик фигуралар тўпламида аксиомалар ёки алмаштиришлар группаси ёрдамида киритиладиган эквивалентлик муносабати. Евклид геометриясида икки фигурадан бирини ҳаракат ёрдамида иккинчиси б-н устма-уст тушириш мумкин бўлса, улар конгруэнт фигуралар дейилади.