КЎНГУР ҒОРИ — Ўрта Уралдаги карст ғори, Сильва дарёси бўйида, Кўнгур ш. яқинида. Пермь системасининг кўнгур ярусидаги гипс ва ангидритлар орасида пайдо бўлган. Йўлаклар ва ўнгурларнинг умумий ўз. 5,6 км. 60 га яқин ўнгур ва 60 кўл бор. Табиат ёдгорлиги электрлаштирилган. Туристлар келиб туради.