КОНИМЕХ

КОНИМЕХНавоий вилоятидаги шаҳарча (1935 й. дан). Конимех тумани маркази. Яқин т. й. станцияси Конимех (7 км), вилоят маркази Навоийгача 100 км. Зарафшон воҳасининг ўрта қисмида. Зарафшон дарёсидан Конимех ариғи орқали сув олади. Аҳо-лиси 8,4 минг киши (2002). Конимех қад. аҳоли пунктларидан бири. Шаҳарча номининг келиб чиқишини «Кон» («ком») — анҳор, канал, «мех» ёки «муғ» — оташпараст, яъни Конимех — Оташпарастлар анҳори сўзлари билан боғлайдилар.

Шаҳарчада туман ҳокимлиги биноси, қурилиш корхоналари, автокорхона, алоқа бўлими, газлаштириш, электр тармоқлари корхоналари, деҳқон бозори, МТП, «Ишонч», «Сайхун» акциядорлик жамиятлари бор. 4 умумий таълим мактаби (шундан 1 таси мактаб-гимназия), касб-ҳунар, спорт, мусиқа мактаблари, 2 кутубхона, клуб, тарихий-ўлкашунослик музейи фаолият кўрсатади. Мехота масжиди мавжуд. Конимехдан вилоят маркази, қўшни туман марказлари ва б. аҳоли пунктларига автобус қатнайди.

Loading...