КЎНКА

КЎНКА, к о н к а (русча конь — от) — Тошкентда 20-а. бошида пайдо бўлган шаҳар транспорта тури; вагонни отлар тор из бўйлаб ҳаракатлантиргани туфайли шу номни олган (лойиҳа муаллифи Э. Дени, 1882 й.). К. қурилиш ишлари 1896 й. Бельгиянинг «Тошкент трамвайи» аноним жамияти томонидан бошланган. 1901 й. К. нинг 1-йўли ишга туширилган; у т. й. вокзалини Эски шаҳар бозори билан боғлаган. Кейинчалик йўллар сони ортган. 1913 й. га келиб, Кўнка йўлларининг умумий ўз. 9,5 км, вагонлар сони 30 та, отлар сони 230 тага етган. Шаҳарда трамвай қатнай бошлагач (1913), К. га ҳожат крлмаган.

Prev Article

КЎНИЯ