КОНЬКИДА ЮГУРИШ СПОРТИ

КОНЬКИДА ЮГУРИШ СПОРТИспорт тури; мўз устида конькида тез югуриш ва фигурали учиш. Югуриш масофалари: аёллар учун — 500, 1000, 1500, 3000, 5000 м, эркақлар учун — 500, 1000, 1500, 5000, 10000 м. 1924 й. дан қишки Олимпиада дастурига киритилган; 1893 й. дан эркақлар ўртасида, 1936 й. дан аёллар ўртасида, 1972 й. дан спринтер кўпкураши (500 ва 1000 м) бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказиб келинади. Конькида югурувчилар халқаро уюшмаси — ISU (1892 й. асос солинган)га 40 дан ортиқ мамлакат аъзо.