КОНКРЕТ МУСИҚА

КОНКРЕТ МУСИҚА — табиий ва сунъий товуш-садоларни ёзиб олиш ҳамда уларни қайта ишлов натижасида ҳосил бўладиган мусиқа асарлари, мусиқий авангардизм оқимларидан бири. Замонавий техник воситалар (магнитофон, микшер пульти, мини-диск ёзув мосламалари ва б.) ёрдамида бирламчи маҳсулот (овоз)ларни ўзгартириш, аралаштириш орқали яратилади. Конкрет мусиқада, асосан, табиатдаги турли товушлар ҳамда ҳаётий шовқинлардан, шунингдек, инсон овози, чолғу садоларидан фойдаланилади. Конкрет мусиқа 20-а. нинг 2-ярмидан ривож топган (ихтирочиси француз акустик муҳандиси П. Шеф-фер: «Турникет», «Темир йўл этюди» асарлари, 1948 ва б.); тарғиботчилари: композиторлар П. Булез, П. Анри. О. Мессиан, Я. Ксенакис, А. Жоливе ва б. Ҳозирда аксарият Конкрет мусиқа намуналари кинофильм, мультфильм, спектаклларга мўлжалланган «мусиқали фон» вазифасини бажаради.