КОНРАД Николай Иосифович

КОНРАД Николай Иосифович [1891. 1(13).3, Рига — 1970.30.9, Москва] — шарқшунос олим. Рус японшунослиги мактаби асосчиси, акад. (1958). Петербург унти ва Амалий шарқшунослик академиясини тугатган (1912). Асосий илмий ишлари Япония, Хитой ва Корея адабиёти, тилшунослиги, тарихи ва маданияти тарихига бағишланган. Шу мамлакатлар халқларининг ёзма ёдгорликларини рус тилига таржима қилган. Осиё ва Европа мамлакатлари тарихий тараққиётини чуқур таҳлил қилиш Конрадга Шарқ ва Ғарбнинг тарихий ва маданий тараққиётини қиёслаб, қатор муҳим муаммоларига бутунжаҳон тарихий жараёнининг ягоналиги позициясидан ёндашиш имконини берди. Алишер Навоий ижоди бўйича ҳам тадқиқотлар олиб борган.

Ас: Запад и Восток, М., 1972.