КОНСЕРВАЛАШ

КОНСЕРВАЛАШ — озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат сақлаш усули; консерва тайёрлаш. Консервалашнинг моҳияти: маҳсулотларни тез бузадиган микроорганизмлар фаолиятини бутунлай ёки вақтинча тўхтатиш, ферментлар фаолиятини сўндиришдан иборат. Кўп қўлланиладиган усуллари: пастеризация, стерилизация, қуритиш (қоқи қилиш), мўзлатиш, ачитиш, тўзлаш ва дудлаш.

Пастеризация усули билан Консервалашда озиқовқат маҳсулотлари (мевалар) зич беркитилган идиш — автоклавларда 85 — 100° т-рада 30—60 мин. қиздирилади. Бунда микроорганизмлар фаолияти вақтинча тўхтайди. Стерилизация усулида маҳсулот (гўшт, балиқ ва б.) солинган идиш 112—120° т-рада қиздирилади; шунда ферментлар емирилади, микроорганизмлар ўлади. Консерваларни юқори частотали токлар билан стерилизациялаш усули ҳам бор. Сабзавот ва меваларни тўзлаш биокимёвий жараёнлар натижасида қанд моддаси ва б. моддалардан сув кислотаси ҳосил бўлишига асосланган (яна қ. Озиқ-овқат маҳсулотларини қуритиш).