КОНСЕРВАТОРЛАР ПАРТИЯСИ

КОНСЕРВАТОРЛАР ПАРТИЯСИ — Буюк Британиядаги асосий сиёсий партиялардан бири (расмий номи — консерватив ва юнионистик ташқилотларнинг миллий иттифоқи). 1867 й. да торилар партияси негизида ташқил топган. 2-жаҳон урушидан кейин 1951 — 64, 1970—74, 1979—98 й. ларда ҳокимиятни бошқарган. 750 минг аъзоси бор (1997). Партия етакчиси Иан Дункан Смит.

Loading...