КОНСТАНТ НАВ

КОНСТАНТ НАВ (лот. constantis — доимий, турғун, барқарор) , навнинг генетик айнимаслиги — узоқ. муддат қайтақайта экилганда (кўпайтирилганда) ҳам морфологик ҳамда қимматли хўжалик белгилари айнимайдиган нав. Навнинг барқарорлигига селекция жараёнида ва элита-уруғчилик ишларида узлуксиз олиб бориладиган танлаш билан эришилади. Навларни и. ч. да узоқ, сақланишини таъминлайдиган гомозиготалик танлаш йўли билан зарур бўлган даражагача етказилади. Константлик морфологик белгиларга кўра аниқланади. Айнимайдиган ёки нав софлиги юқори бўлган Констант нав районлаштирилади.