КОНСТАНТИНОПОЛЬ

КОНСТАНТИНОПОЛЬ, Византии — Византия империяси пойтахти. 324 — 330 й. ларда Константин I асос солган ва император шарафига «Константинополь» — «Константин шаҳри» деб ном қўйилган. 330 й. да Константин I Рим империяси пойтахтини шарққа Константинопольга кўчиради. Давлат муассасалари ва сенатнинг Римдан кўчириб келиниши Константинопольнинг ривожланишига олиб келди. Йирик савдо йўлларининг кесишган жойида жойлашган шаҳар, Шарқ ва Ғарб ўртасида иқтисодий, савдо ва маданий алоқаларни боғловчи марказга айланди. 4-салиб юриши даври (1202—04)да салибчилар томонидан таланди. 1204—61 й. ларда Лотин империяси пойтахти. 1261 й. византияликлар генуяликлар билан иттифок, тузиб, шаҳарни қайтариб олдилар. 1453 й. 29 майда уни усмонли турклар эгаллаб, номини Истамбул деб ўзгартирганлар. Константинополь кейинчалик, Истанбул номи билан 1923 й. гача Туркия пойтахти бўлган.

Loading...