КОНСТИТУЦИЯВИЙ МОНАРХИЯ — монархия бошқарув шаклининг алоҳида тури. Унда монарх ҳокимияти конституция билан чекланган бўлади, сайлаб қўйиладиган қонунчилик органи — парламент ва мустақил судлар бўлади. Ҳоз. вақтда Конституциявий монархиянинг икки шакли: дуалистик монархия ва парламент монархия мавжуд (қ. Монархия).