КОНСТРУКТИВ МАНТИҚ

КОНСТРУКТИВ МАНТИҚ (лот. constructo — тузиш, қуриш, ясаш) — математик мантиқдаги йўналиш. Асосчилари: Л. Брауэр, Г. Вейл, А. Гейтинг ва б. Чекли кўп объектларга мансуб бўлган принципларни чексиз кўп объектларга қўллашни инкор этади (мас, бутуннинг қисмдан катталиги ҳақидаги қоида). Чексизлик тушунчаси классик (анъанавий) мантиқ ва Конструктив мантиқда турлича талқин этилади. Классик мантиқ чексизликни тугал мавжуд деб, Конструктив мантиқ эса ноошкор шаклланаётган деб қарайди. Конструктив мантиқ учун объектлар ва умуман мантиқий математик назарияларни индуктив тузиш (конструкциялаш) характерли. Айрим олимлар Конструктив мантиқ принципларига асосланиб, ҳоз. замон математик мантиқ ва мат. нинг асосий натижаларини қайта кўриб чиқишга уринмоқдалар.

Loading...