КОНСУЛЛИК ИММУНИТЕТИ

КОНСУЛЛИК ИММУНИТЕТИконсуллик муассасасига, шу муассаса ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига бериладиган имтиёз ва афзалликлар. ЎзР Консуллик уставига биноан, мазкур шахслар Консуллик муносабатлари тўғрисидаги 1963 йилги Вена конвенциясида, ЎзР билан консулхона жойлашган давлат ўртасидаги шартномаларда, шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг умумий меъёрларида назарда тутилган имтиёзлар ва иммунитетлардан фойдаланади (77-модда).