КОНСУЛЛИК

КОНСУЛЛИК, консул лик вако-латхонаси — икки давлат орасида алоқалар ўрнатилиши натижаси ўлароқ ташқил этиладиган ваколатхона. К. нинг мақоми икки томонлама битим ёки халқаро ҳуқуқнинг амалдаги нормаларига кўра белгиланади. Консулликнинг мақоми, одатда, дипломатик вакилликка тенглаштирилади. Консулликнинг жойлашган ўрни, баъзи ҳолларда эса, унинг ходимлари сони, Консуллик ўз фаолиятини амалга оширадиган округ ҳам қабул қилувчи давлат вакиллари билан келишилади. Консуллик округи — қабул қилувчи давлатдаги, ҳукуматлар ўртасидаги битимга мувофиқ консул ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажарадиган худуд. Бир қатор ҳолатларда Консуллик округи энг имтиёзлаштирилган ҳолат шароитлари қўлланилиши туфайли аниқланиши мумкин. Алоҳида Консуллик мавжуд бўлмаган ҳолларда элчихонада қабул қилувчи давлат пойтахти ёки бошқа ерларда Консуллик вазифаларини бажариш учун Консуллик бўлими ташқил этилади. Элчихонанинг К. бўлимида ишлаш учун элчихонанинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари ажратилади, улар элчихонага тегишли бўлганлиги учун ўз макрмини сақлаб қоладилар.