КОНТАКТ

КОНТАКТ (лот. contactus — бирбирига тегиб туриш) — 1) ўзаро таъсир, алоқа; ишдаги ҳамжиҳатлик, бир-бирини тушуниш;

2) туташиш, тегишиш сирти, жойи, зонаси;

3) электротехникада — электр занжири қисмларининг бирбирига тегиши, клеммаларнинг туташиши; икки симнинг туташиши натижасида бир симдан иккинчисига ток ўтади;

4) транспортда — трамвай ёки троллейбусда юқори вольтли симдан ток ўтказувчи тармоқ (К. тармоғи);

5) метрополитенда — электр вагоннинг ток қабул қилувчи қурилмасига сирпанма туташув тарзида ток узатиш учун асосий т. й. рельси ёнидан ўтказиладиган қаттиқ сим (К. сими); 6) Қ. пайванд (қ. Пайвандлаш);

7) г е о л о гик Контакт — Ер пўстида ёнма-ён жойлашган (чегарадош) бўлаклардаги турли тоғ жинсларининг туташиш юзаси.

Нормал, интрузив (магматик), тектоник Контакт фарқ қилинади. Нормал ёки стратиграфик Контактда чўкинди ёки эффузив тоғ жинси қад. тоғ жинсини ёриб чиқиб унда турли Контакт ўзгаришларини ҳосил қилади; интрузив Контактда ёш интрузив тоғ жинси қадимгисини ёриб ўтади; тектоник Контактда таркиби, ҳосил бўлиши ва ёши турлича бўлган тоғ жинслари тектоник ёриқ орқали бир-бири билан туташади. Контактни ўрганиш тоғ жинсларини бир-биридан ажратиш ва улар ёшини нисбатан аниқлашга ёрдам беради.

Loading...