КОНТАКТЛИ МЕТАСОМАТИК КОНЛАР

КОНТАКТЛИ МЕТАСОМАТИК КОНЛАР, контакт конлар — метасоматизм натижасида ҳосил бўлган фойдали қазилма конлари.

Даставвал, ушбу термин силикатли тоғ жинсларида энг инерт компонент бўлган, алюминий микдорининг ошишини тушунтириш учун Д. С. Коржинский томонидан киритилган. Одатда, отқинди тоғ жинсларининг чўкинди жинслар (карбонатлар ва б.) билан туташ жойларида пироксен, амфибол, слюдали минераллар, гранатлар ва кварцдан ташқил топган скарнпар ҳосил бўлади. Шеелит (вольфрам минерали), олтин, кумуш, қўрғошин, pyx, мис ва б. скарнларнинг энг муҳим фойдали компонентларидир. Ўзбекистонда метасоматик рудалар барча вилоятларда кенг намоён этилган. Улар, айниқса, Чатқол-Қурама регионида, Қоратепа тоғларида, Ҳисор тизмасининг жан.-ғарбий тармоқдарида кўп учрайди.

Loading...