КОНТИНЕНТАЛ ЁТҚИЗИҚЛАР

КОНТИНЕНТАЛ ЁТҚИЗИҚЛАР — тоғ ён бағирларида, дарё, ботқоклик ва кўллар тубида ҳамда дашт ва чўлларда ҳосил бўлган ётқизикдар. Континентал ётқизиқлар ҳар хил икдим ва табиий географик шароитларда ҳосил бўлган. Шунинг учун Континентал ётқизиқлар таркиби, қатламланиши, ранги, ҳайвон, ўсимлик қолдиқлари ва улардаги қазилма бойликларининг турли-туманлиги билан дельта ётқизиқларидан фарқ қилади. Континентал ётқизиқлар даги органик қолдиқлар (флора ва фауна) фақат қурукликка хос бўлиб, денгизга мансублари денгиз ва қуруқлик чегарасида учрайди. Континентал ётқизиқлар сараланмаган дағал, чақиқ тоғ жинслари, конгломерат, шағал тош ва б. дан ташқил топган (қ. Аллювий, пролювий). Органоген ва хемоген чўкиндилар аксарият боткркдик ва кўлларда тўпланади. Дашт ва чўлларда, дарё террасаларида эол ётқизиклар ва вақтинча сув оқимидан қум, алеврит ва лойқа билан бирга темир конкрециялари, каолин, торф, кўмир пайдо бўлади. Иссиқ ва сернам гумид иқлим шароитида туб жинсларнинг кимёвий нурашидан алюминийга бой латерит, боксит, каолин (делювий, элювий), кўмир қатламлари вужудга келади. Иссиқ, ёғингарчилик кам бўладиган иқлимда кўпроқ қизил рангли чўкинди жинслар тўпланади. Ўрта Осиё ҳудудида юра даврининг кулранг, бўр ва неоген даврининг қизил рангли Континентал ётқизиқлар кўп, уларнинг қалинлиги тоғ олди текисликларида бир неча минг км га етади. Континентал ётқизиқларда темир рудаси, кўмир, торф, каолин, ўтга чидамли гилтошлар, ҳар хил туз ва гипс конлари ҳамда олтин, қалай, магнетит, платина, олмос ва б. нодир металларнинг сочма конлари учрайди. Ўзбекистоннинг ғарби ва Тожикистондаги бўр даври ҳамда Фарғона водийсидаги неоген даври Континентал ётқизиқларда саноат аҳамиятига эга бўлган газ ва нефть конлари бор.