КОНТРАПОСТ

КОНТРАПОСТ (итал. contrapposto — тескари, акс) — тасвирий санъатда тасвирлаш усули. Контрапостда тананинг бир қисми иккинчи бир қисмига кескин қарама-қарши (контраст) хрлатида тасвирланади. Мас, тананинг юқори қисми бурилган ҳолатда, қуйи қисми эса тўғридан кўриниши ҳолатида ифодаланади. Бунда Контрапост шакл (тана)нинг умумий мувозанатини бузмаган ҳолда шакл маромини ривожлантириб, уни ҳаракати ёки таранглигини 3 ўлчамдаги тасвирини беради.

Loading...