КОНТРРЕФОРМАЦИЯ

КОНТРРЕФОРМАЦИЯ — 16-17 а. лар ўртасида Европада папалар бошчилигида Реформацияга қарши қаратилган диний-сиёсий ҳаракат. К. дастурининг асосини Тридент собори (1545 — 63) қарорлари ташқил этади. Собор томонидан тасдиқланган ақидалар ва қонунларга заррача шак келтириш бидъат қисобланган. Асосан инквизиция ёрдамида амалга оширилган. Контрреформацияни монахлик орденлари қўллаб-қувватлаб турган. Бу ҳаракат 2 а. дан кўпроқ давом этган.

Prev Article

КОНТРАТАКА

Next Article

КОНТРФОС