КОНЦЕНТРАЦИЯ

КОНЦЕНТРАЦИЯ [лот. con (cum) — бирга ва centrum — марказ] — бирор нарсанинг муайян жойда тўпланиши. К и м ё д а — эритма ёки эритувчининг маълум оғирлик микдори ёки ҳажмида эриган модда микдори. Концентрация бир неча хил ифодаланади: оғирлик Концентрация, атом К., ҳажмий Концентрация, процентли Концентрация, нормал Концентрация, молярь Концентрация, моль нисбат, моль процент. Оғирлик Концентрация — эритмадаги модда оғирлик микдорининг эритма умумий оғирлик миқдорига нисбатини, атом Концентрация эритмадаги моддалар грамм-атомлар сонининг эритмадаги умумий грамм-атомлар сонига нисбатини, ҳажмий Концентрация эритмадаги модда ҳажмининг эритма умумий ҳажмига нисбатини кўрсатади. Процентли Концентрация 100 г эритмада эриган модданинг г ҳисобидаги миқдорини, нормал Концентрация 1 л эритмада эриган модданинг грамм-эквивалентлар сонини, моляр Концентрация 1 л эритмада эриган модданинг грамм-моляр сонини, моляль К. 1000 г эритувчида эриган модданинг моляр сонини кўрсатади. Моль нисбатлар — агар эритмада биринчи моддадан п, моль, иккинчи моддадан п2 моль бўлса, биринчи модданинг моль нисбати (концентрацияси) N =■ модданинг моль нисбати иккинчи V = “’ 2 n +«2 бўлади. Доимо N,+N2=l. Агар моль нисбат 100 га кўпайтирилса, моль процент олинади. Эритманинг зичлиги маълум бўлса, оғирлик ифодаланадиган концентрация (% ли К.) ҳажм билан ифодаланган К. га — нормал, моляр К. га ўтиши мумкин.

Loading...