КОНЦЕПЦИЯ

КОНЦЕПЦИЯ (лот. conceptio — мажмуа, тизим) — 1) бирор соҳага оид қарашлар, тамойиллар тизими, факт ва ҳодисаларни тушуниш, англаш ва изоҳлашнинг муайян усули, асосий нуқтаи назар; 2)адабиётда — бирор асарнинг асосий ғояси. Концепция бадиий асар моҳиятини, ижодкорнинг м«ени»ни ифода этади. Бироқ бадиий асар Концепцияси айрим ҳолатларда муаллифнинг субъектив қарашларидан кенг қамровли булиши мумкин. Баъзан муаллиф мўлжалига зид ҳолат юз берса ҳам, моҳият эътибори билан асар ўз Концепция сига кўра муаллифнинг бадиий-эстетик оламига тегишли бўлади. Ўқувчининг маънавий-руҳий савияси, тарихий шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда бадиий асар Концепцияси алоҳида таъкидланиб, очиқ-ойдин ифода этилади. Инсон ва борлиқ моҳиятига кўра, Концепция бир бутунликни ташқил этади. Масалани муайян ижодкорнинг ўз Концепцияси ёки алоҳида олинган қақиқий санъат асарининг Концепцияси тарзида қўйиш ҳам мумкин. Бошқа жиҳатдан, бадиий асар Концепцияси унда тасвирланган бадиий-эстетик, образли дунё орқали ҳаётни англаш механизми — усули бўлиб ҳам майдонга чиқади. Умуман, Концепция бадиий асарнинг санъат, адабиёт ва маданият тарихидаги ўрнини ҳамда ўқувчилар оммасига таъсир этиш даражасини белгилайди.