КОНЦЕПТУАЛИЗМ

КОНЦЕПТУАЛИЗМ (лот. conceptus – тушунча, тасаввур, фикр) — ўрта асрлар Европа фалсафасидаги оқим. Унга кўра, универсалийлар (умумий тушунчалар) инсон тафаккуридан ташқарида реал мавжуд эмас. Универсалийлар масаласида ўрта аср реализма билан номинализм ўртасида оралиқўринни эгаллаган. Бироқ, умумий тушунчаларни ақлнинг тажрибагача бўлган тушунча (концепт) лари деб талқин қилиб реализмга ён босади. Вакиллари: П. Абеляр, солсберилик Иоанн (1115/1120 — 1180), порретанлик Жильбер (1076 — 1154).

Loading...