КОНТУР (франц. contour — ташқи кўриниш) — 1) предмет ёки унинг деталлари умумий қиёфасини ифодаловчи кўриниш, абрис, чизиқ. К. тасвирий ифодалаш воситаларидан бири ҳисобланади. Унинг ёрдамида шаклнинг характери, ҳаракати, қиёфаси таъкидланади;
2) электротехника ва радиотехникада индуктивлик, сигам, электр қаршиликлардан иборат берк занжир.