КОНУС СИРТ

КОНУС СИРТ — қўзғалмас S нуқтадан ўтувчи SM тўғри чизиқнинг бирор L эгри чизиқ бўйлаб сирпанишидан ҳосил бўладиган сирт. 5нуқта Конус сиртнинг учи, SM тўғри чизиқ ясовчиси, L эгри чизиқ йўналтирувчиси дейилади. Агар Конус сиртнинг йўналтирувчиси айлана бўлиб, S ни айлана маркази О билан туташтирувчи тўғри чизиқ айлана текислигига тик бўлса, у доиравий Конус сирт деб, 05 тўғри чизиқ эса Конус сиртнинг ўқи деб аталади. Декарт координаталар тизимида тенглама йўналтирувчиси эллипс бўлган Конус сиртни ифодалайди.

Prev Article

КОНУС

Next Article

КОНФЕРАНСЬЕ