КОНУС (юн. konos — дубулға учи) — ёпиқ конус сирт ва уни ҳосил қилувчиларни кесувчи S учидан ўтмайдиган текислик билан чегараланган геометрик жисм. Текисликнинг Конус сирт ичида жойлашган қисми Конуснинг асоси дейилади. Конус сиртнинг учи ва Конус асоси билан чегараланган қисмига Конуснинг ён сирти дейилади. Агар Конуснинг асоси доиравий бўлса, Конус доиравий Конус дейилади. S учи шу доиранинг марказига проекцияланса, Конус тўғри доиравий Конус дейилади, SO кесма эса К. нинг баландлиги дейилади (расм). Тўғри бурчақли учбурчак ўзининг бирор катети атрофида айлантирилса, тўғри доиравий К. ҳосил бўлади. Тўғри доиравий К. нинг ён сирти SiH = nRL, ҳажми V = – ^-irr~h формула билан ҳисобланган, бунда: L ясовчиси, R — К. асосининг радиуси, h — К. баландлиги. Конусни унинг асосига параллел яна бир текислик билан кесилса, кесик К. ҳосил бўлади. Унинг ён сирти SiH = (nR + r), ҳажми V — у 7г( R + — К. +rL+Rr)h, формула билан топилади, бунда R, г — кесик К. асослари радиуси, h — кесик К. баландлиги, / — кесик К. ясовчи.