КОНВЕКТОР

КОНВЕКТОР (лот. convecto — олиб келаман) — марказий иситиш тизиледдаги иситиш асбоби; ундан умуман барча иссиқлик конвекция йўли билан иситиладиган хонага ўзатилади. Иситиш элементи қовурғали труба (ичидан иссиқ сув ёки сув буғидан иборат иссиқлик элтгич ўтади) кўринишдаги Конвектор ва электр қиздириш элементи бўлган Конвектор, кожухли ва кожухсиз Конвекторлар бор. К. турар жойлар, жамоат ва саноат биноларида қўлланилади.