КОНЪЮГАТЛАР

КОНЪЮГАТЛАР (Conjugatophyceae) — яшил сувўтлар синфи. Бир ҳужайрадан ёки бир қатор жойлашган кўп ҳужайрадан ташқил топган ипсимон танача. Жинсий кўпайиши морфологик ўхшаш бўлган иккита вегетатив ҳужайра ички муҳитининг ўзаро аралашуви, яъни конъюгациядан, жинссиз кўпайиши эса бўлиниш (бир ҳужайралилар) ва ипларнинг бўлақларга ажралишидан (кўп ҳужайралилар) иборат. 4000—6000 тури маълум. Барча қитьаларда, жумладан, Антарктидада ҳам тарқалган. Чучук сувда, тупроқ устида, нам жойларда, музликларда ва баланд тоғларда учрайди. Хивчинли даврининг бўлмаслиги туфайли бошқа яшил сувўтлар билан филогенетик муносабатлари номаълум. Асосий тартиблари петриум, спирогира, мужоция, клостериум.