КЎП ЙИЛЛИК ЎТЛАР

КЎП ЙИЛЛИК ЎТЛАР — бир неча йил яшайдиган ўт ўсимликлар. Кўпчилигининг ер устки қисми қишда ёки қурғоқчилик мавсумларда қуриб, фақат тупроқ ости қисми (илдизи, илдизпояси, пиёзи ёки туганаги) сақланиб қолади, қулай шароит келиши билан яна кўкариб чиқади. Кўп йиллик ўтларнинг баъзилари ташқи шароит таъсирида ўзгариши (кўп йилликдан бир йиллик-ка ёки, аксинча, бир йилликдан кўп йилликка айланиши) мумкин. Mac, кўп йиллик канакунжут мўътадил иқлимда бир йиллик ўсимликдир. Кўп йиллик ўтлар чўл ва яйловларда чорва моллари учун озиқ ҳисобланади.

Loading...