КЎПАЛА

КЎПАЛА Янка (тахаллуси; асл исми Иван Доминикович Луцевич) [1882.25.6(7.7), Вязинка, ҳоз. Минск вилояти Молодечненск тумани — 1942.28.6, Москва] — Белорус халқ шоири (1925), акад. (1928). Завонавий белорус адабиёти асосчиларидан. Ижоди 1905 й. дан бошланган. «Вай» (1908), «Чолғучи» (1910), «Ҳаёт йўлидан» (1913) шеърий тўпламлари, «Мангу қўшиқ» (1908), «Қўрғондаги туш» (1910), «Арслоннинг кабри» (1913) достонлари белорус адабиётида муҳим аҳамият касб этган. «Номсиз» (1924), «Байрам кайфиятларидан» (1927) шеърий тўпламлари, «Одесса дарёси ўзра» (1933), «Чин юракдан» (1940) достонлари ва б. асарлар муаллифи. Кўпала шеърияти бадиий содда ва ҳаётий. «Павлинка» (1912), «Бўзилган уя» (1913) пьесалари белорус реалистик драматургияси ва миллим театр санъати ривожига самарали таъсир кўрсатган. Кўпала украин халқи тарихи, фольклори ва адабиётини яхши билган. 1928, 1932 —1939 й. лар Украинада яшаган. Т. Шевченкога бағишлаб асарлар ёзган («Тараснинг қисмати», 1939). Минскда Кўпала номида музей (1945) бор, унга ҳайкал ўрнатилган (1949). «Бола ва учувчи» (1953), «Эрк қўшиғи» (1983) шеърий китоблари ўзбек тилига таржима қилинган.