КЎПАЙТИРИШ

КЎПАЙТИРИШ — берилган объектлар (мас, сон, вектор, функция ва ҳ. к.) устида бажариладиган амаллардан бири. Одатда, «х» ёки «■» билан белгиланиб, a, b лар кўпайтмаси а – Ъ, axb, баъзан, қисқача ab деб ёзилади, а ва ft бутун мусбат сонларни бир-бирига кўпайтириш учун, а ни b марта ўз-ўзига қўшиш керак: ab=a+a…+a (b та қўши-лувчи). Бунда а ва b лар умумий кўпайтувчилар деб аталади, Щ – ва 4 каср сонларни кўпайтириш тенглик билан аниқланади.

Рациовал сонларни Кўпайтиришда ҳосил бўлган соннинг абсолют қиймати кўпайтувчилар абсолют қиймати кўпайтмасига тенг. Сонлар бир хил ишорали бўлса, кўпайтма мусбат, ҳар хил ишорали бўлса манфий. Иррациовал сонларни Кўпайтириш учун рациовал сонлар билан яқинлаштириш керак. Мат. да ҳақиқий сонлардан ташқари, комплекс сонлар, матрицалар ва б. объектлар ҳам кўпайтирилади. Кўпайтириш кўпайтувчилар ва кўпайтма турига қараб ҳар хил аниқ маъно ва мос равишда ҳар хил аниқ таърифларга эга бўлади.

Loading...