КЎПБУРЧАК

КЎПБУРЧАК — учтадан кам бўлмаган чекли сондаги кесмалардан иборат ёпиқ синиқ чизиқ; бунда чизиқнинг кетма-кет келувчи ҳар учта учи бир тўғри чизиқда ётмаслиги шарт. Бир текисликда ётувчи Кўпбурчакнинг ташкил қилувчи кесмалари унинг томонлари дейилади. Кўпбурчак томонлари кесишмаса, у содда Кўпбурчак дейилади. Ҳар қандай содда Кўпбурчак текисликни икки соҳага ажратади. Кўпбурчакнинг умумий учга эга бўлган томонлари қўшни томонлар дейилади. Содда Кўпбурчак учидан чиқувчи ва иккита қўшни томонларни ўз ичига олувчи нурлар ҳосил қилган бурчак ички соҳа б-н кесишса, унга Кўпбурчак бурчаги деб аталади. Содда п та бурчакли Кўпбурчак бурчаклари йиғиндиси 180° (л—2) га тенг бўлади. Агар Кўпбурчак унинг ихтиёрий битта томонини ўз ичига олувчи тўғри чизиқнинг бир томонида ётса, у қанариқ К. дейилади. Содда К. нинг ҳамма бурчаклари ўзаро конгруэнт ва ҳамма томонлари узунликлари тенг бўлса, у мунтазам К. дейилади. Ҳар қандай мунтазам К. учун ички ва ташқи чизилган айланалари мавжуд бўлади.

Loading...