КОПЕНГАГЕН

КОПЕНГАГЕНДания пойтахти. Зеландия о. нинг шарқий соҳили ва унга ёндош Амагер о. да жойлашган. Аҳолиси 495,6 минг киши (2000). Копенгаген атрофи ва йўлдош шаҳарлар билан бирга алоҳида маъмурий бирлик сифатида ажратилган — Катта Копенгаген шаҳар агломерациясини ташқил этади. Шаҳар қўлёзмаларда дастлаб 1043 й. тилга олинган. 1167 й. да у ерда қаср қурилган. 1254й. дан шаҳар мақомини олган, 1443 й. дан қирол қароргоҳи.

Копенгаген — мамлакатнинг муҳим саноат, савдо-молия ва маданий маркази. Халқаро транспорт йўллари тугуни. Эресунн бўғозининг ғарбий соҳилидаги порт (йиллик юк ортиб-тушириш 10 млн. т чамасида). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Т. й. ва паромлар орқали Мальме, Хельсингборг ва Ландскруна (Швеция) ҳамда Варнемюнде (Германия) каби шаҳарлар билан боғланган. Мамлакат саноатининг 1/4 қисми Копенгаген да. Саноатининг асосий тармоғи — машинасозлик, жумладан, электротехника, приборсозлик, озиқ-овқат саноати учун жиҳозлар, велосипед, мотоцикл, соат, тиббий соҳа учун приборлар и. ч., автомобилсозликдир. Шунингдек, кимё, қогоз, цемент, енгил саноат, хусусан, чинни ва сопол буюмлар и. ч. ривожланган. Озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Дания ФА, ун-т (1479), техника олий мактаби, технология, фармацевтика ин-тлари, Нафис санъат қироллик академияси, консерватория, Мусиқа академияси, кўплаб илмий муассасалар, музейлар, ботаника боғи, театрлар бор. Меъморий ёдгорликлардан Кристиансборг саройи, биржа биноси, Шарлоттенборг саройи ва б. сақланган. Ҳарбий денгиз баъзаси.

Loading...