КОПЕРНИК

КОПЕРНИК Николай (полякча — Kopernik, лот. Copernicus — 1473.19.2, Торунь, Польша — 1543.24.5, Фрамборк, Польша) — поляк астрономи, гелиоцентрик система асосчиси. 1492—94 й. ларда Краков ун-тида, кейинчалик Италиянинг Болоньядаги ун-т ва б. ун-тларида ҳуқуқшунослик, тиббиёт, астрономия ва мат. фанларини ўрганган. Коперник замонасининг етук астрономларидан бири бўлган. У 1543 й. да «Осмон сфераларининг айланиши ҳақида» асарини нашр эттирган. Бу асарда Птолемейнннг фан ва динда ҳукмрон бўлиб келган геоцентрик системасини рад қилувчи гелиоцентрик системани баён этган. Коперник ўз системасида Ерни оддий сайёралардек Қуёш атрофида ва ўз ўқи атрофида айланади деган фикрни илгари сурган. Гелиоцентрик системанинг тўғрилиги тез орада Галилей, Кеплер, И. Ньютон кашфиётлари билан исботланган.