КОПЕТДОҒ — Эрон тоғлигининг шим. даги тоғлар, асосан, Эрон, қисман Туркманистон ҳудудида, Туркманистон—Хуросон тоғларининг бир қисми. Ўз. 650 км, эни 200 км гача. Энг баланд жойи 3117 м (Хазормасжид тоғи). Кўп қисми асимметрик гряда ва платолардан иборат. Иқлими Ўрта денгиз типидаги субтропик, қуруқ иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси баландлик ортган сари Гдан —4° гача, июлники 29° дан 18° гача пасаяди. Йилликёғин 150—500 мм. Дарёлари: Атрек, Хилум, Балхоб, Обиқайсар. Копетдоғ альп бурмаланишида юзага келган. Чўкинди, асосан, бўр, палеоген, неоген ва юра даврларининг оҳактош, маргель, қумтош, конгломерат ва гилларидан тузилган. Симоб, мишьяк, барит, витерит каби фойдали қазилмалар, қурилиш тошлари олинади. Минерал ва термал булоқлар бор. Тез-тез зилзила бўлиб туради (Ашхобод зилзиласи). Антиклиналь тизмалар ва антиклиналь водийлар б-н биргаликда синклиналь тизмалар учрайди. Карст кенг тарқалган (Бахардан ғори). Водийларда ёнғоқ, анжир, бодом, мушмула, нок, қорақанд, дўлана, ёввойи ток, тоғ этақларида тоғ чўли ва чала чул ўсимликлари ўсади, баландрокда тоғ ўтлоқлари учрайди. Қумсичқон, олахуржун, ўқ илон, кўлбор илон, жайра, тоғ қўйи, тўнғиз, қоплон, сиртлон, ўрмон олмахони ва б. яшайди. Копетдоғ қўриқхонаси ташқил этилган.