КЎПРИК

КЎПРИК — 1) тўсиқ (дарё, канал, жар ёки бошқа жойлар) дан йўл ўтказиш учун қуриладиган муҳандислик иншооти. Вазифасига кўра, Кўприкнинг автомобиль, т. й. ва пиёдаларга мўлжалланган Кўприк, йўл ўтказгич; жойлашиш ўрнига кўра, шаҳар К. лари ва шаҳардан ташқаридаги йўлларга қуриладиган; бирлаштирилган (автомобиль ва т. й. лар учун бирга қурилган), акведук, виадук хилларга; ишлатиладиган материалига кўра, ёғоч, тош, металл, темир-бетон Кўприкга, пролёт тизимларига қараб, балкали, аркли ва осма, консоль; пролётлар сонига кўра, бир пролётли ва кўп пролётли; юк кўтарувчи конструкциясига нисбатан жойлашишига кўра, устидан, пастдан, ўртасидан ҳаракатланадиган хилларга; қатновнинг узлуксиз ва ўзлукли бўлишига қараб, Кўприк доимий ва ҳаракатланувчи (очиладиган, кўтариладиган, сўзадиган) хилларга; йиғма ва қисмларга ажраладиган хилларга бўлинади. К.-канал ва К.-уйлар ҳам бўлади. Бўлар кўприк вазифасини ўташ билан бирга уй ва канал вазифасини ҳам ўтайди. Илгари Кўприклар, кўпинча, ёғоч ва харсанг тошлардан қурилган. Қад. ёғоч Кўприклар сақланиб қолмаган. Ўрта асрларда аркли харсанг Кўприклар (Рим, Испан, Хитойда) кўпроқ қурилган. Ўрта Осиё ва Россияда ёғоч ва тош К. лар бўлган. Катта дарёлардан ўтишда сўзувчи Кўприкдан фойдаланилган. Чўян К. лар Англияда (1779), сўнгра Россияда (1784); осма (занжирли) К. Америкада (1796), кейин Англия ва Россияда қурилган. 20-а. бошларига келиб Кўприк қуришда темир-бетондан асосий материал сифатида фойдаланила бошланди, чунки пишиқ, арзон, уни йиғиш осон ва б. Унча узун бўлмаган Кўприк қуришда темир-бетон пролёт таянчларга бутунича кранлар ёрдамида қўйилади. Ундан равоқли, балкали ва рамали Кўприклар қурила бошлади. Ҳоз. замон равоқли темир-бетон Кўприк ларнинг пролётлари ўз. 300 м га етади. Ўзбекистонда Чирчиқ, Сирдарё ва Амударёдан ўтказилган Кўприклар, асосан темир-бетондан аркли ва рамали қилиб қурилган. Кўприк, асосан, таянч ва пролётдан иборат бўлади. Таянчлар қирғоқ ва оралиқ таянчларга бўлинади. Темир-бетон ва харсанг тошдан ясалган Кўприкда, кўпинча, пролёт ва таянчлар яхлит қурилмани ҳосил қилади. Аралаш конструкциялар (мас, темир-бетонли пўлат балкалар ёки пўлат шпренгелли темир-бетон балкалар ва б.) кенг қўлланилмоқда. Ҳоз. замон Кўприк қурилишида йиғма Кўприк конструкцияларидан, йиғма элементларини унификациялаш ва бир хиллаштириш усулларидан, Кўприк конструктив тизимларини ривожлантириш, пролётларни ўзайтириш, мустаҳкамлиги юқори бўлган пўлат, енгил қотишмалар ва бетонлардан, парчин михли бирикмалар ўрнида пайванд бирикмалардан, туташ темир-бетон Кўприк қуришда қисмларга ажратиладиган опалубкалардан ва монтаж агрегатлардан фойдаланилмокда;

2) автомобиль, тракторлар юриш қисмининг элемента. Ғилдиракларга таъсир қиладиган кучларни рама ёки кўзовга ўзатади. Ўрнатилган ғилдирақларнинг вазифасига қараб, етакчи, бошқариладиган ва мураккаб (етакчи ва айни вақтда бошқариладиган) Кўприклар бўлади. Бундан ташқари, олдинги, кетинги ва ўрта (уч ўқли автомобилларда) Кўприклар бор.

Loading...