КОПТ САНЪАТИ

КОПТ САНЪАТИкоптлар (қибтийлар; мисрлик христианлар) санъати; 3—4-а. ларда Мисрнинг қад. ва эллин санъати анъаналари заминида юзага келган. Энг ривожланган даври Византия давлатининг Миср устидан ҳукмронлиги — 4-а. охири — 7-а. бошларига тўғри келади. Меъморликда 2—4 қаватли базиликали уйлар, монастирлар, гумбазли сағаналар кенг тарқалган. Тасвирий санъати ҳаётийлиги, тасвир воситаларининг ифодалилиги билан ажралиб туради, тош ва ёғоч ўймакорлиги, наққошлик, миниатюра, мум рассомлиги, амалий безак санъатида ёғоч ва суяк ўймакорлиги, бадиий матолар и. ч. ривожланган. Жанрли ёки эллин мифологиясидан ўзлаштирилган реал об-разлар 5—6-а. ларда христиан сюжетларининг шартли тасвирлари б-н алмашди. 6-а. охири — 7-а. бошларида Яқин Шарқ санъати мавзулари (мас, шерларни овлаш лавҳалари) кенг тарқалди. Ҳозирда ҳам Коҳира атрофидаги ҳудудларда Копт санъати маркази, мактаби ва музейлари фаолият юритади.

Prev Article

КОПРОФАГЛАР

Next Article

КОРА