КЎРА

КЎРА — Закавказьедаги дарё. Ўз. 1364 км, ҳавзасининг майд. 188 минг км2. Олд Осиё тоғлигининг ғарбий қисмидан бошланиб, асосан, Грузия ва Озарбайжон ҳудудларидан оқиб ўтади ва Каспий денгизига дельта (майд. 100 км2) ҳосил қилиб қуйилади. Кўра юқори оқимида тоғлар орасидан шиддат билан оқади. Тбилиси ш. дан қуйида Кўра водийси кенгаяди. Кўранинг куйилиш жойидан 236 км юқорида унга ўнгдан Аракс дарёси қуйилади. Қор-ёмғир ва ер ости сувларидан тўйивади. Ўртача сув сарфи 575 м3/ сек. Куйи қисмида кема қатнайди. Суви суғоришга сарфланади. Сувининг бир қисми канал орқали Араксга оқизилади. Кўрада Земо-Авчала, Мингечаур (сув омборлари б-н) ГЭСлари қурилган. Дарё дельтасида балиқ овланади.