КЎРАКОЁҚЛИЛАР

КЎРАКОЁҚЛИЛАР (Scaphopoda) – денгиз моллюскалари синфи. Танасининг ўз. 3 мм дан 12 см гача, икки томонлама симметрияли, шакли фил тишига ўхшаш яхлит чиғаноқ (ўз. 1,5 мм — 15 см) билан қопланган. Чиғаноқнинг 2 учида тешиги бор; олдинги тешигидан оёғи билан боши чиқиб туради. Ўсимтага ўхшаш бошининг учки қисмида оғиз тешиги жойлашган. Бошидаги учи тўмтоқ мўйловлари сезиш ва озиқни ушлаш вазифасини бажаради. Форам инифералар ва б. бентос ҳайвонлари билан озиқланади. Оёғи тўмтоқ, конус шаклида. Кўракоёқлилар айрим жинсли, тухумлари ташқи муҳит (сув)да уруғланади. Тухумдан сувда сўзадиган трохофора личинкаси ривожланиб чиқади; личинка 5—6 кундан сўнг сув остига чўкиб вояга етади. Кўракоёқлиларнинг 1000 га яқин тури мавжуд. Кўракоёқлилар сув тубидаги лойга кўмилиб ҳаёт кечиради; лойдан чиғаноғининг учи чиқиб туради. Асосан, тропик денгизларда тарқалган.