КЎРАРЕСИМОН МОДДАЛАР

КЎРАРЕСИМОН МОДДАЛАР, миорелаксантлар — ҳаракатлантирувчи нервлардан скелет мускулларига қўзғалиш ўтишини тўхтатиб қўядиган моддалар (қ. Кўраре). Қисқа (5—10 мин.), ўртача (20—40 мин.) ва узоқ муддат (бир неча соат) таъсир этувчи Кўраресимон моддалар фарқ қилинади. Препаратлари жарроҳликда, ҳусусан, шикастланиш ва майибликда ингаляцион варкоз моддалар билан бирга мускулларни бўшаштириш мақсадида ишлатилади.