КЎРАСИКИ — Япониядаги шаҳар, Хонсю о. нинг жан.-ғарбида. Аҳолиси 422,8 минг киши (1995). Тўқимачилик, кимё ва авиация саноатининг йирик маркази. Металлургия, электроника машинасозлиги, полиграфия саноати корхоналари мавжуд, Тиббиёт жиҳозлари ишлаб чиқарилади. Музейлар бор. Туризм ривожланган.