КОРД

КОРД (франц. Corde — арқон, чилвир) — 1) пахта ва кимёвий толалардан тайёрланадиган пишитилган мустаҳкам ип. Резина саноатида ярим фабрикат сифатида ишлатиладиган буюмлар, автокорд, кордшнур ва б. тайёрлашга кетади. Пахта Корди — пахта толасини йигириб, пишитиб ва арқоқ ипли қилиб тўқилган материал. Сунъий (вискоза) К. — вискоза толасидан тайёрланади; пахта Кордга нисбатан юпқа ва енгил материал. Иссиққа чидамли, лекин намликка унча чидамайди. Кимёвий (полиамид) Корд — пишиклиги, юпқалиги, майинлиги ва иссиққа чидамлилиги билан пахта ва вискоза Корд идан устун туради. Уни олишдаги асосий хом ашёкапролактам смоласи;

2) махсус ўрилиш билан тўқилган жун мато; ўнгида 3—8 мм кенгликдаги бўйлама йўллари (бўртмалари) бўлади. Ундан кўйлак, костюм ёки пальто тикилади, энг оғир ва дағали эса енгил автомобиллар ўриндиғига жилдлар тикиш учун ишлатилади.