КОРДИЕРИТ

КОРДИЕРИТ (француз геологи Кордье (1777—1861) номидан), иолит, дихроит — минерал. Алюминий, магний ва темирнинг мураккаб силикати. Кимёвий таркиби Al3(Mg, Fe)2 [Si5AlOll8. Ромбик сингонияли. Кўпинча қўшалоқ ҳолда учрайди. Рангсиз ёки кўк ва бинафша ранг. Қаттикдиги 7 — 7,5. Зичлиги 2600—2660 кг/м3. Ялтироқ. Кордиерит кўпроқ гнейсларда, кристалланган сланецларда, ўзгарган магматик тоғ жинсларида осонгина емирилиб, тальк, слюда ва б. иккиламчи минераллар ҳосил қилади. Ўзбекистонда Шим. Нурота ва Чатқолдаги силур даври сланецларида учрайди. Шаффоф хиллари қимматбаҳо тош ҳисобланади.

Prev Article

КОРД

Next Article

КОРДОВА