КОРДОВА

КОРДОВА — Аргентинанинг марказий қисмидаги шаҳар. Кордова провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,2 млн. кишидан зиёд (2001). Мамлакатнинг муҳим саноат ва маданий маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Машинасозлик, жумладан, транспорт машинасозлиги ва металлургия, кимё, озиқ-овқат, кўн-пойабзал саноати корхоналари мавжуд. Ун-т (1613), музейлар, жумладан, ботаниқа музейи, консерватория бор. Шаҳарга 1573 й. да асос солинган. 17—18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган.

Loading...