КЎРГАН

КЎРГАН — РФдаги шаҳар (1782 й. дан), Кўрган вилояти маркази. Тобол дарёси соҳилида. Т. й. тугуни. Аҳолиси 368,3 минг киши (1998). Машинасозлик (қ. х., транспорт ва б.), кимё, озиқовқат (гўшт к-ти), енгил (трикотаж, тикувчилик, пойабзал) саноати корхоналари бор. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. 3 олий ўқув юрти, 2 театр, ўлкашунослик ва бадиий музейлар мав-жуд. К. Ғарбий Сибирдаги энг қад. шаҳарлардан бири. Руслар Сибирни эғаллаш жараёнида 1662 й. да Царёво Городишче истеҳкомини қурган. Шаҳар 1782 й. гача Царёва Слобода деб аталган.

Prev Article

КУРБЕ