КЎРГАЗМА

КЎРГАЗМА — инсоннинг моддий ва маънавий фаолияти соҳаларидаги ютуқларни оммавий намойиш этиш. Ҳоз. замон К. лари мақсадларига кўра, савдо К. лари (асосан, тижорат мақсадида уюштирилади), маърифий-тарғибий (информацион) Кўргазмалар (бадиий, илмий-техника, саноат, транспорт ва б. соҳалардаги ютуқларни тарғиб қилиш); даврийлигига кўра, мунтазам ўтказилувчи (ҳар йили, бир, икки, уч йилда бир марта ва ҳ. к.), номунтазам ўтказилувчи (юбилейлар, конгресслар, қурултойлар ёки бирор бошқа муносабат б-н), доимий ишлайдиган Кўргазма лар; намойиш этиладиган эксповатлар мазмунига к ў р а , иқтисодиётнинг барча тармоқлари, фан, техника ва маданият соҳаларидаги ютуқлар ва маҳсулотлар намойиш қилинадиган универсал Кўргазма, саноат, қ. х., санъат ва б. нинг бир ёки бир неча ёндош тармоқларини қамраб олувчи ихтисослашган Кўргазма лар; қатнашчилари таркибига кўра, жаҳон, халқаро, миллий, минтақавий ва б. га бўлинади.

Дастлабки содда шаклдаги Кўргазмалар мил. ав. 2—1-а. ларда Бобил, Финикия, Миср, Юнонистон, Рим каби давлатларда айрим линий халқ, баирамларида ўтказилган. Ҳоз. мазмундаги К. Европада 16-а. охирида пайдо бўлди. Йирик корхона (мануфактура)ларнинг вужудга келиши билан маҳаллий савдо Кўргазмалари пайдо бўлди. Бундай Кўргазмалар Париж (1763 й.), Дрезден (1765 й.), Берлин (1786 й.), Мюнхен (1818 и.) ва Манчестерда (1843) ташкил қилинган эди. Мануфактура тизимидан машиналашган и. ч. тизимига ҳамда умумиллий бозор муно-сабатларига ўтиш даврларида Кўргазма ларнинг аҳамияти, айниқса, катта бўлди. Уларда техника соҳасидаги янгиликлар ҳам намойиш этила бошлади. 18-а. нинг 60-й. ларидан бошлаб йирик умуммиллий савдо-саноат К. лари вужудга келди. Шундай Кўргазмалар Лондон (1761, 1767), Мюнхен (1788), Петербург (1829) да уюштиридди. Кўргазма ларда савдо битимлари тузилар, иқтисодий алоқалар йўлга қўйилар эди.

Умуммиллий Кўргазмалар ҳоз. пайтда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган ва жаҳондаги кўпгина мамлакатларда мунтазам ўтказилади. Миллий Кўргазмалар чет элларда мамлакатлар ўртасида келишувга кўра ташкил этилади. Айрим миллий Кўргазмалар савдо Кўргазмалари кўринишида (мас, АҚШнинг Лондон, Милан, Париж, Токио ва б. шаҳарлардаги савдо марказлари); намойиш заллари кўринишида ташкил этилади.

19-а. 2-ярмидан бошлаб халқаро саноат Кўргазмалари муносабати билан махсус павильон ва иншоотлар қурила бошлади. Уларнинг ўзи ҳам Кўргазмалар ўтказиш жараёнида эксповат вазифасини ўтайдиган бўлди (Лондондаги Биллур сарой, Париждаги «Машиналар галереяси», 1889) ва б. Кейинчалик павильон, эксповатлар жойлаштирилган майдонлар сув ҳавзалари, фаввора, гулзор, кўкаламзораштирилган атроф муҳит билан уйғунлашган меъморлик мажмуасига айлантирилди. Халқаро Кўргазмалар павильонлари меъморлиги ҳар бир мамлакат экспозициясининг ғоявий мазмунини очишга хизмат қилади.

Халқаро савдо эркинлигини тарғиб этиш мақсадларида биринчи халқаро саноат Кўргазмаси (биринчи Умумжаҳон Кўргазма) Лондонда 1851 й. даташкил этилди. 1851 й. дан 1958 й. га қадар мамлакатларнинг иқтисодиёт, фан, техника, маданият, санъат соҳаларидаги ютуқлари намойиш этилган 36 универсал жаҳон Кўргазмалари ўтказилди: Нью-Йорк (1853, 1939), Париж (1855, 1867, 1878, 1889, 1890, 1900, 1937), Лондон (1862, 1886, 1908), Вена (1883), Филадельфия (1876, 1926), Сидней (1879), Мельбурн (1880), Чикаго (1893. 1933,1934), Брюссель (1897, 1910, 1935, 1958), Буффало (1901), Глазго (1901), Сент-Луис (1907), Льеж (1915), Гётеборг (1923), Уэмбли (1924/ 25), Барселова (1926), Антверпен (1930), Порт-оПренс (1948).

1958 й. дан бошлаб Умумжаҳон Кўргазмалари «ЭКСПО» номини олди. Брюсселда ўтказилган «ЭКСПО—58»да 52 мамлакат қатнашиб, энг янги маркадаги автомобиллар, электрон ускуналар, автоматик линиялар макетлари, рангли телевизорлар, хотира машинаси каби ихтиролар намойиш этилди.

1970 й. да биринчи бор «ЭКСПО» К. Осиёда — Осака (Япония) ш. да «Инсоният учун тараққиёт ва уйғунлик» шиори остида ўтказилди. Унда 76 та мамлакат қатнашиб, ташриф этувчилар сони 64,2 млн. кишига етди.

70-й. лардан ихтисослаштирилган «ЭКСПО»лар ҳам уюштирила бошланди. «ЭКСПО-74» Спокана ш. да (АҚШ) атроф муҳит муаммоларига, «ЭКСПО-75» Окивана ш. да (Япония) Жаҳон океани муаммоларига бағишланди. Охирги «ЭКСПО-2000» умумжаҳон Кўргазмаси 2000 й. Ганноверда И«нсон—Табиат—Техника» шиори остида ўтди. Мазкур Кўргазмада 173 та мамлакат, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳам қатнашди.

Фан ва техниканинг янада ривожланиши, и. ч. нинг кенгайиши ва ихтисослашиб бориши шароитида халқаро ихтисослашган савдо Кўргазма ларининг аҳамияти ҳам ортиб борди ва улар 20-а. да умумтармоқ Кўргазмалари ўрнини эгаллай бошлади.

Ҳоз. халқаро савдо Кўргазманинг кўпчилиги ихтисослашган Кўргазма ҳисобланади. Ўз мақсадлари, иштирок шартлари ва экспонентларга бериладиган ҳуқукларига кўра, улар халқаро ярмаркаларга яқин туради. Бундай Кўргазмалар турлича номланади (мас, Францияда — салонлар ва ярмаркалар; Италияда — салонлар, Кўргазма, ярмаркалар; ГФРда ярмаркалар ва Кўргазма,). Халқаро савдо Кўргазмалари халқаро савдонинг ривожданишига ёрдам беради.

Туркистон ўлкасида ташкил этилган Кўргазма ларнинг ҳам ўз тарихи бор. Бу ўлкадаги дастлабки Кўргазма ларда ҳунармандчилик ва деҳқончилик маҳсулотлари намойиш этилган. Амир Темур даврида ўзига хос савдо Кўргазмалари ташкил этилган. Самарқанднинг Конигил майдонида 400 тача савдо павильони (дўкони) бўлиб, уларда ҳунармандларнинг турли маҳсулотлари, рўзғор буюмлари, қ. х. маҳсулотлари сотилган. Туркистон Россияга қўшиб олингач, ҳунармандчилик ва деҳқончилик Кўргазмалари бир неча марта ташкил этилган. Тошкент ш. да биринчи марта махсус саноат ва қ. х. кўргазмаси 1870 й. нинг ёзида уюштирилган. Шу йили косиблар санъати билан таништириш мақсадида Туркистон ўлка мануфактура Кўргазмаси очилди. Тошкент қ. х. ва маҳаллий саноат К. си (1878), Туркистон ўлка қунармандлик ва саноат Кўргазмаси (1886), Туркистон ўлка қ. х. ва саноат маҳсулотлари Кўргазмаси (1890) айрим маҳаллий ютуқларни оммалаштириш маълум даражада роль ўйнайди. Самарқанд (1893), Тошкент (1894) Кўргазмалари экспонатлари жиҳатдан универсал бўлган. 1900 й. ги Самарқанд Кўргазмаси ипакчилик ва асаларичиликка бағишланган эди. Кейин ўтказилган йирик Кўргазма ларнинг сўнгиси 1909 й. 10 сент. дан 15 окт. гача давом этган Туркистон ўлка Кўргазмаси бўлди. У Тошкент ш. нинг ҳоз. Амир Темур хиёбонида ташкил қилиниб, унда қ. ҳ. ва маҳаллий саноат мақсулотлари намойиш этилди, махсус йўл кўрсаткич босиб чиқарилди, «Кўргазма ахборотномаси» газ. нашр қилинди (газ. нинг жами 17 та сони чиққан).

20-а. нинг 20-й. ларидан бошлаб республикада маҳаллий Кўргазмалар ўтказилди. 1964 й. окт. да Тошкент ш. да 60 гектар майдонни эгаллаган, доимий ишлайдиган Ўзбекистон ССР халқ хўжалиги ютуқлари Кўргазмаси очилди. Ўзбекистон собиқ Иттифоқ қатнашган Париж (1939), Нью-Йорк (1939), Брюссель (1958), Монреаль (1967), Осака (1970) ш. ларидаги жаҳон Кўргазма ларида Иттифоқ таркибидаги республика сифатида қатнашган. Шунда ҳам Ўзбекистонда чиқарилган товарлар, маҳсулотлар ўзбек халқининг анъанавий касбкорлари юқори баҳо олган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, Кўргазмалар ташкил қилишга алоҳида эътибор берила бошлади. Уларнинг энг йириклари «Ўзэкспомарказ» (Республика савдо-кўргазма маркази), Рассомлар уюшмасига қарашли «Ҳамар» К. лар зали, «Ўзкўргазмасавдо» (Республика ярмарка савдоси маркази) ҳисобланади. Ўзбекистоннинг бош К. си — «Ўзэкспомарказ» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорига биноан, собиқ Ўзбекистон ССР халқ хўжалигиги ютуқлари кўргазмаси асосида 1992 й. да ташкил этилди (яна қ. Қишлоқ хўжалиги кўргазмалари).

Ад.: Чабров Г. И., Туркестан ва всероссийском и всемирных выставках (1867 — 1914 гг.), [Труды САГУ], Т., 1958; Основы выставочного дела, М., 1980.

Бахтиёр Эрматов.

Loading...