КОРИ

КОРИ (Cori) Карл Фердинанд (1896. 5.12, Прага — 1987) — америкалик биокимёгар. Прага ун-тини тугатган (1920). АҚШ Миллий академияси ва Лондон Қироллик жамияти аъзоси. Вашингтон унти проф. (1931 й. дан). Асосий ишлари ҳайвонлар организмидаги углеводлар алмашинувини ўрганишга бағишланган. Глюкоза (1)-фосфат («Қори эфири») моддасини кашф этган ва соф ҳолда ажратиб олган. Гликогеннинг каталитик жараёнларини аниқлаган. Нобель мукофоти лауреати (1947; Г. Т. Кори билан ҳамкорликда).