КЎРИЧАК — одам ва сут эмизувчи хайвонларда (айрим ҳашаротхўрлар, айиқлар, гиппопотамлар, озтишлилар ва китсимонлардан ташқари) йўғон ичакнинг бошланиш қисми; ўз. ўртача 6—8 см, кенглиги 4—7 см. Ўнг ёнбош чуқурчасида жойлашган бўлиб, унинг ёнбош ичакка қўшилиш жойида қанатнинг яримойсимон бурмалари — қопқоғи бор. К. қисқарганда қопқоқ ёпилиб, йўғон ичакдаги масса ингичка ичакка қайтиб чиқмайди. Кўричакдан йўғон ичак (кўтарилувчи чамбар ичак) бошланади.