КОРИНФ БЎЙНИ

КОРИНФ БЎЙНИЕвропа жан. даги бўйин, Пелопоннес я. о. ни Грециянинг марказий р-нлари билан боғлайди. Иони денгизининг Коринф қўлтиғи билан Эгей денгизининг Сароникос қўлтиғи сувлари ўраб туради. Ўз. 42 км, кенглиги 16 км гача. Чала чўл ўсимликлари ўсади. Коринф бўйни орқали Афина ш. билан Коринфни боғловчи т. й. 2 ва шоссе йўли ўтган. 1881—93 й. ларда Коринф бўйни орқали Коринф канали қазилган.

Prev Article

КОРИНФ

Next Article

КОРИФЕЙ