КОРИНФ

КОРИНФ — қад. юн. шаҳар-давлати (полис) (ҳоз. Коринфдан 6 км нарида). Тахм. мил. ав. 10-а. да дорийлар томонидан барпо қилинган. Тиранлар — Кипсел ва Периандр даври (мил. ав. 7—6-а. лар боши) да гуллаб-яшнаган. Коринф йирик савдо-ҳунармандчилик маркази; Афина б-н рақобатлашган; бронза ва сопол буюмлари билан машҳур бўлган; юнон колонизациясида фаол қатнашган.